4 январнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Президент коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат матни 4 январь куни матбуотда эълон қилинди.
2. Ўзбекистонда ички ишлар вазири ўзгарди. Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси собиқ бошлиғи Абдусалом Азизов вазирга айланди, собиқ вазир Адҳам Аҳмедбоев Президент давлат маслаҳатчиси бўлди.
3. Молия вазирлигининг ваколатлари кенгайтирилди. Вазирлик бир қатор ҳуқуқларга эга бўлди.
4. «Ҳалол» маҳсулоти давлатлараро стандарт лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа кенг муҳокама учун «Ўзстандарт» агентлиги сайтида эълон қилинган.
5. Одил Аҳмедов: Ўзбекистонда яхши ҳужумчи йўқ ва бизнинг футболчилар танқидга тайёр эмас. Футболчининг айтишича, авваллари ҳужумчилар ўртасида рақобат катта бўлган, ҳозир эса рақобат умуман йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)