Apple’нинг Хитойга мўлжалланган онлайн дўконидан The New York Times газетасининг мобил дастури ўчириб ташланди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Дастурнинг хитой ва инглиз тилларидаги версиялари ўчириб ташланди.
Apple корпорацияси вакиллари дастур Хитой ҳукуматининг қонунбузарлик юзасидан киритган сўрови муносабати билан ўчирилганини маълум қилди. Аммо газета вакилларининг фикрича, бундан кўзланган мақсад хитойлик ўқувчиларни янгиликларни мустақил ёритувчи манбалардан айиришдир.
Газетанинг Пекиндаги бюроси ходимлари Хитой расмийлари уларга бирор масалада мурожаат қилмаганини таъкидлади.
Газета вакиллари Apple’ни қарорни қайта кўриб чиқишга чақирди.