Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов билан шартнома имзолаган «Шанхай SIPG» янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Қатарга йўл олди. Бу ҳақда «Челси»дан харид қилинган Оскар ўз Instagram саҳифасида маълумот берди.
Суратда «Шанхай SIPG» клубининг бразилиялик легионерлари акс этган: Оскар, Халк ва Элкесен. Одил Аҳмедов Шанхайга Оскардан эртароқ етиб бориб, клуб сафига қўшилгани инобатга олинса, ўзбекистонлик футболчи ҳам шу самолётдан жой олган, бироқ у Оскарнинг селфисида акс этмаган. Кейинроқ бу сурат Халкнинг Instagram’ида ҳам кўриниш берди.
Аҳмедовнинг Instagram саҳифасидаги сўнгги сурат Шанхайга етиб боргани билан боғлиқдир. Футболчи Қатар томон йўл олаётган самолётда ё расмга тушмаган ёки тушган расмини саҳифасига жойлаштирмаган.
Изоҳ (0)