Американинг Вашингтон штатида яшовчи Кайла Линнинг уйига ҳар кеч овқатланиш ва ўйнаш учун енотлар оиласи келади. 2016 йилнинг августида қиз улардан бирига овқат берган, бир неча кун ўтиб у бошқа енотларни ҳам етаклаб келган, деб ёзади TJournal.
Линнинг сўзларига қараганда, бир неча ой давомида улар қизнинг қачон уйда бўлишини эслаб қолган ва овқат учун худди жадвалда белгилангандек келади. Қиз енотларга жуда боғланиб қолганлигини маълум қилган.
Енотларнинг ҳар бири ўзига хос, шунинг учун уларни осон фарқлай оламан. Ундан ташқари, уларнинг юзлари ҳам ҳар хил.Кайла
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)