Бир йил муқаддам футболчилик фаолиятини якунлаган Ренат Байрамов билан суҳбат «Championat.asia» сайтида чоп этилди.
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби сафида бир неча бор мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритган футболчи айни вақтда бекорчилик билан банд эканини қайд этиб ўтган.
Тайинли иш билан машғул эмасман. Инсон хоҳлаган ҳамма нарсасига эришмас экан. Истак бошқа, унинг рўёби бошқа. Олдинда сизни қандай тақдир кутаётганини билмас экансиз.Ренат Байрамовни 2005 йилги мавсум олдидан Тачмурод Агамуродов «Пахтакор» сафига жалб қилди. Унга қадар бўлган икки йилида эса Наманганнинг «Навбаҳор» клубида тўп сурган ва икки бор чемпионатнинг бронза медалларига эга чиққан.Ренат Байрамов, собиқ футболчи
Доғистонда туғилганман. Уч ёшимда оилам Зарафшон шаҳрига кўчиб келганди. Ягона ўғил фарзанд эдим, икки нафар синглим бор. «Қизилқум» болалар футбол мактабида тўп тепиш орқали катта футболга кириб келдим.«Пахтакор»нинг собиқ футболчиси ўқимаганидан афсусда эканини яширмаган. Айнан шу ҳолат унинг бугун бекорчига айланиб қолиши учун сабаб эканини тушунтиришга ҳаракат қилган.Берилган маслаҳатларга амал қилиб, Қирғизистон юридик институтига ўқишга киргандим. Кейин уни ташлаб кетдим.
Ренат Байрамов, собиқ футболчи
Афсуски, олий маълумотим йўқ. Энди олишга ҳам кеч бўлди. Институтда вақтида ўқимай, уни ташлаб кетгандим. Шу боисдан ҳам ҳамма айбни ўзимда деб биламан. Ҳозир бунга афсус қиламан.Футболчи футболсиз ҳаётдан жинни бўлиб қолай деяётганини яширмаган. Бундай ҳаёт қачонгача давом этишини эса фақатгина Яратган билишини таъкидлаган. Унинг аниқлик киритишича, «Хоразм» клуби сафига қўшилганидан кейин спорт формасини батамом йўқотган.«Пахтакор»да чемпион бўлиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига киришим мумкин эди. Нега шундай қилмаганимга ҳайронман. Бугунги ёшларга футбол билан параллел равишда ўқишларини тавсия қиламан. Шунда улар менга ўхшаб афсус чекишмаса керак.
Ренат Байрамов, собиқ футболчи
Изоҳ (0)