LG томонидан ишлаб чиқилган ҳавода муаллақ турувчи ихчам колонка гўёки сеҳрли тарзда ҳавода сузаётгандек таассурот уйғотади. Шу билан бирга, у ажойиб ва сифатли садоларни акс эттиради.
LG Electronics (LG) компанияси электроника соҳасида истиқболли технологиялар учун тенгсиз синов майдони бўлиб бораётган CES® 2017 кўргазмасида ўзининг футуристик, портатив, муаллақ турувчи колонкаси — PJ9 ни намойиш этади. Янги симсиз овоз кучайтирувчи қурилма махсус таглик устида парвоз қилиш билан кишини ҳайратга солади, шу билан бир вақтда, ажойиб сифатли оҳангни таъминлайди, унинг ёдда қолувчи дизайни фойдаланувчиларда илиқ таассурот қолдиради. Ушбу кўпбурчакли қурилма ғаройиб ташқи кўринишига қўшимча равишда мусиқа, подкаст ва бошқа аудиомаҳсулотни бино ичида ҳам, ташқарида ҳам ўзгаришсиз ва узлуксиз ижро эта олади.
PJ9 моделининг ҳайратланарли визуал эффектига тагликка ўрнатилган ўта кучли электромагнитлар эвазига эришилади. Айнан улар колонканинг симсиз ва бирор юзага тегмасдан ишлашини таъминлайди. Қурилма негизида 360 ҳажмли динамик бўлиб, ташқи кўринишидан турбинани ёдга солади. У тагликка ўрнатилган сабвуфер эвазига басни кучайтириш имконига эга. PJ9 моделида, шунингдек, Dual Passive Radiator технологияси ҳам қўлланилади, у бир хил ўрта ва кескин юқори оҳангларни сифатли акс эттиришга ёрдам беради.
Колонканинг узлуксиз 10 соат ишлашга мўлжалланган аккумулятори қуввати камайганда «ақлли» қурилма автоматик равишда симсиз қувват олиш учун тагликка тушади. Бунда фойдаланувчининг иштироки талаб этилмайди, мусиқа оҳанглари ҳам тўхтаб қолмайди. PJ9 моделининг сувга чидамли экани IPX7 ҳимоя қобиғи меъёрига мос келгани сабабли ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам ишлаш имконини беради. Қурилма қулайлиги ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида Multipoint технологиясидан фойдаланилган. Бунинг натижасида у Bluetooth орқали иккита қурилмага уланиши мумкин.
«Бизнинг премиум тоифа симсиз аудиоқурилмалар қаторидаги сўнгги маҳсулот ўзининг ажойиб дизайни билан нафақат кўпчилик эътиборини тортади, балки LG компаниясининг ҳақиқатан ҳам бошқа маҳсулотлардан жиддий фарқ қилувчи қурилмани тақдим этиш ниятини исботлайди, — деб ҳисоблайди LG компаниясининг Home Entertainment бўлими президенти ва бош директори Брайан Квон. — Биз бутун дунёдаги истеъмолчилар учун юқори технологияли аудиоқурилмаларимизда инновацион дизайнерлик ечимларини жорий қилиш ва янги концепцияларни қидириш билан жиддий шуғулланиш ниятидамиз. PJ9 модели бугунги кунда ушбу уринишнинг сўнгги исботи бўлиб хизмат қилади».
CES кўргазмаси иштирокчилари компаниянинг симсиз аудиоқурилмалари қатори билан Las Vegas Convention Center павильонидаги LG бурчагида (№ 11100 стенди, марказий зал) танишиши мумкин.
LG Electronics компанияси ҳақида
LG Electronics, Inc. (KSE: 066570.KS) юқори технологияли электроника маҳсулотлари, замонавий мобил алоқа воситалари, хўжалик техникалари ва инновациялар соҳасида жаҳоннинг етакчи компанияси ҳисобланади. Компаниянинг бутун дунёдаги 119 та бўлимида 83000 минг киши фаолият юритади. LG компанияси тўртта бўлим: Home Entertainment, Mobile Communications, Home Appliance & Air Solution ва Vehicle Components’дан ташкил топган бўлиб, уларнинг жаҳон бўйлаб 2015 йилдаги умумий савдоси 48,8 миллиард доллардан иборат бўлган (56,5 триллион вона). LG Electronics, шунингдек, текис панелли телевизорлар, мобил телефонлар, ҳаво совутгичлари, кир ювиш машиналари ва музлатгичлар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, LG Electronics 2015 йилги Energy Star Partner of the Year мукофоти совриндори ҳисобланади. Қўшимча маълумот учун LG сайтига мурожаат қилишингиз мумкин.Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)