Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой 2020 йилда Марс орбитасига биринчи зондни юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг жорий йилда коинотдаги фаолиятига бағишланган ҳисоботда маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: ESA

Фото: ESA

«Хитой Марсни тадқиқ этиш бўйича биринчи миссияни амалга ошириш, шунингдек, сайёра орбитасига чиқиш, қўниш ва юзасини ўрганиш бўйича технологияларни эгаллаш ниятида», — дейилади ҳужжатда.

Ҳисоботда таъкидланишича, Ерга Марс ва астероидлар тупроғидан намуналар олиб келиш, Юпитерни ўрганишни ҳам мақсад қилиб қўйилган. Шунингдек, коинотни ўзлаштириш дастури доирасида яқин 5 йил мобайнида оғир ракеталар учирилишини кўпайтириш мўлжалланган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)