Жангарилар ироқлик журналист аёл Афраҳ Шавқийни Бағдоддаги уйидан олиб қочиб кетди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ниқоб таққан, ҳарбий либос кийган номаълум шахслар тунги пайтда газета мухбирининг ас-Сайдия туманидаги уйига бостириб кириб, тўппонча билан таҳдид қилган ҳолда олиб кетган.
Мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Абадий хавфсизлик кучларига олиб қочиб кетилган журналист аёлнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун барча чора-тадбирларни кўриш ҳақида кўрсатма берди.
Айтилишича, Шавқий бир муддат илгари террорчилик оқибатлари ҳақида мақола чоп этган эди.
Изоҳ (0)