Франциялик футболчи Матьё Фламини Рождество куни собиқ жамоадоши Сеск Фабрегаснинг уйига Санта-Клаус либосида ташриф буюрди. Бу ҳақда Фламини Twitter саҳифасида маълумот берди ва суратини унга илова қилди.
Фламини айни вақтда «Кристал Пэлас» аъзоси ҳисобланади. Сеск Фабрегас эса Лондоннинг бошқа бир клуби «Челси» сафида фаолият олиб боради. Улар 2004—2008 йиллар оралиғида Англия пойтахтининг яна бир клуби «Арсенал» сафида тўп сурган.
32 ёшли франциялик футболчи ташрифи билан Фабрегаснинг қизалоқларини хурсанд қилишни истаган. «Ўйлаб кўрингчи, бу йил Санта ким экан! Барчангизга Рождество муборак бўлсин!», деб ёзилган Фламинининг саҳифасида.
Изоҳ (0)