Янги Зеландиянинг Гизборн шаҳри яқинида Рождество байрами муносабати билан ўтказиладиган концертга мусиқачиларни олиб кетаётган автобус иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Daily Mail маълумотларига кўра, 45 киши бўлган автобус тик қияликдан тушиб кетган. Касалхонага ётқизилганлар ёши 16 дан 65 гача эканлиги, улардан бири оғир ҳолатдалиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)