Филиппинда Рождество муносабати билан диний ибодат чоғида христианлар черковига уюштирилган ҳужум оқибатида камида 13 киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса мамлакат жанубидаги Мидсейап шаҳрида 24 декабрь, шанба куни кечки пайт, байрамга саноқли соатлар қолганида содир бўлди.
Номаълум кимса ибодатхона яқинида бўлган полиция автомобилига граната улоқтирди. 12 нафар диндор ва бир полициячи жароҳат олди.
Маълумот учун, Филиппин аҳолисининг 80 фоиздан ошиғи католик ҳисобланади.
Изоҳ (0)