Air Canada авиакомпаниясининг Торонтодан Лондонга учаётган самолёти Ирландияга шошилинч тарзда қўнди, деб ёзади «РБК». Бунга 10 ёшли қизчанинг самолёт бортида вафот этиши сабаб бўлди.
Бортда жами 230 йўловчи бўлган. Парвоз чоғида қизчанинг мазаси қочиб қолган, унга шифокор ва ҳамшира ёрдам кўрсатган.
Лайнер учувчиси Шаннон шаҳри аэропортига фавқулодда қўниш учун рухсат сўраган. Самолётга етиб келган шифокорлар қизни касалхонага ётқизган, аммо уни қутқариб қолиш имкони бўлмаган.
Баъзи ОАВларга кўра, қизнинг саломатлиги жойида бўлмаган, самолётда унда юрак хуружи юз берган. Air Canada ва Канада ҳукумати қизчанинг қайси мамлакат фуқароси бўлганига аниқлик кирита олмади.
Изоҳ (0)