Ливан жанубидаги Айн ал-Хилва фаластинлик қочоқлар лагерида 24 декабрь куни ФАТҲ ҳаракати жангчилари ва экстремистлар ўртасидаги тўқнашувлар янги куч билан авж олди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Al-Watania агентлигига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, низо ФАТҲ дала қўмондони Сулаймон Абу Нимрнинг Тайтаба ҳудудидаги терактда ўлдирилиши туфайли келиб чиққан. Шунингдек, Ливандаги Фаластин хавфсизлик хизмати бошлиғининг тансоқчиси ҳам ҳалок бўлган, генералнинг ўзи эса бомба портлаши натижасида жабрланмади.
Аввалроқ Айн ал-Хилва лагеридаги отишмаларда уч киши ҳалок бўлган, тўққиз киши яраланган эди. Лагерда апрелдан буён амал қилиб келган ярашувни «Усбат ал-Ансар» экстремистик ташкилоти аъзолари бузди. Гранатомётлар иштирокидаги жанглар ҳозирда ФАТҲ билан лагер устидан назоратни талашаётган экстремистлар таянчи бўлган Беркасат ва Сафсаф даҳаларида олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)