Хонанда Жаҳонгир Отажонов хонадонида таъмирлаш ишларини олиб бормоқда. Хонанда бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди.
«Баҳонада Жаҳонгир Отажонов унинг наша чекишини тахмин қилувчи мухлисларнинг фикрларига ҳам муносабат билдирди», — деб ёзади «Darakchi.uz».
«Уйимнинг киравериши ўз дизайним бўйича ишланган десам унча ишонишмайди. Баъзилар мени фақат наша чекади, деб ўйлайди. Овозим бўғилиб қолса, уста бўламан, бунақа ишлар ҳам қиламан, уят жойи йўқ. Кафел теришни Швецияда ўрганганман», — деб ёзди Жаҳонгир Отажонов.
«Ёнимда уста Баҳодир ака. ‘Кафелни ёпиштириб кетавермайди-да’, деб, қандай қўйиш кераклигини кўрсатиб беряпман», — дея қўшимча қилган хонанда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)