Шри-Ланка пойтахти Коломбода ўрнатилаётган сунъий Янги Йил арчаси баландлик бўйича жаҳон рекордини янгилаши мумкин. Бу ҳақда, France Info радиостанциясига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Арчанинг баландлиги 57 метрни ташкил этади. Бу ўтган йилги рекордчи — Гуанчжоудаги (Хитой) сунъий дарахтдан 10 метрга баландроқдир.
Коломбодаги арча 600 мингта турли ранглардаги оловлар билан безатилади. Унинг остида 12 метрлик чана устидаги 6 метрлик Санта Клаус туради. Ташкилотчилар Гиннес рекордлар китоби вакилларини очилиш маросимига таклиф қилди.
«Биз 100 метр баландликка эга дарахт яратмоқчи эдик, аммо вақт тиғизлиги боис баландлигини бироз қисқартиришга тўғри келди», — деб хабар қилди ташкилотчилардан бири.
Изоҳ (0)