Credit Suisse АҚШ расмийлари билан 5,28 миллиард доллар жарима тўланишини назарда тутувчи келишувга эришди. Бу ҳақда Швейцария банки томонидан тарқатилган расмий баёнотда маълум қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Банк АҚШ давлатига 2,48 миллиард ва кўчмас мулк бозорида нархлар тушиб кетганидан жабрланган уй эгалари ҳамда маҳаллий жамоаларга товон тариқасида 2,8 миллиард доллар тўлайди.
АҚШ расмийлари бир қатор йирик банклар 2008 йилда рўй берган молиявий инқироз арафасида қимматли қоғозлар хавфи омилини пасайтирган ва улар охир-оқибат Американинг Fannie Mae ҳамда Freddie Mac ипотека компанияларига сотилган, деб ҳисоблайди. Шу пайтгача мамлакат расмийлари 6 та банк томонидан 46 миллиард доллар жарима тўланишига эришди.
Изоҳ (0)