Япониянинг Итоигава шаҳрида (Хонсю ороли, Ниигата префектураси) 22 декабрь, пайшанба куни рўй берган ва катта майдонни қамраб олган ёнғин бартараф этилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
NHK телеканалига кўра, охирги 20 йил мобайнидаги зилзила ёки цунами сабабчиси бўлмаган энг йирик ёнғин шаҳар марказидаги Хитой ресторанида маҳаллий вақт билан 10:00 да рўй берди. Расмийлар воқеа жойига яқин даҳалардаги аҳолига эвакуация ҳақида кўрсатма берди.
Ёнғин туфайли 140 та уй ёниб кетди. Уни бартараф этишга 10 соатдан ошиқ вақт талаб этилди. Қурбонлар ҳақида маълум қилинмади. Икки киши енгил жароҳат олди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)