Нью-Йорк марказидаги 33 қаватли осмонўпар бинолардан бирида ёнғин чиқиши натижасида 24 киши жабрланди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» шаҳар ўт ўчириш хизматининг Twitter’ига таяниб. Олти киши жиддий шикастланишлар олган.
Ёнғин бинонинг учинчи қаватида юзага келгани, сўнг у тўртинчи қаватга ўтиб кетгани айтилмоқда. Гувоҳлар сўзларига кўра, юқори ҳарорат туфайли ёнғин чоғида бинодаги ойналар синиб кетган. Ўт чиқиши сабаблари аниқлаштирилмоқда.
https://twitter.com/FDNY/status/812100061219979273
Изоҳ (0)