Ливиянинг Afriqiyah Airways авиакомпаниясига тегишли олиб қочилган ва Мальтага қўндирилган самолётдан йўловчиларнинг биринчи гуруҳи озод этилди. Бу ҳақда Мальта бош вазири Жозеф Мускат Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
«Йўловчиларнинг биринчи гуруҳи, хусусан, аёллар ва болалар, ҳозиргина озод этилди», — деб ёзди Мальта бош вазири.
Sky News’нинг қўшимча қилишича, самолётни 25 кишидан иборат гуруҳ тарк этган. Аввалроқ самолёт бортида 111 йўловчи ва экипажнинг 7 нафар аъзоси борлиги ҳақида хабар берилган эди.
Ахборот агентликлари ва телеканаллар ҳодиса жойидан гаровдагиларнинг трап орқали самолётдан чиқиб келаётгани акс этган фото ва видеоларни эълон қилмоқда.
Passengers begin leaving hijacked Libyan plane at Malta Airport; Maltese authorities say they are women and children https://t.co/GDVBBFNEu4 pic.twitter.com/SCPoZOFMzO
— BBC Breaking News (@BBCBreaking) December 23, 2016
Afriqiyah Airways’нинг A320 лайнери маҳаллий «Себа — Триполи» йўналиши бўйлаб парвоз қилаётган вақтда олиб қочилган эди. Экипаж командири Триполидаги диспетчерлик хизмати билан боғлиқ, самолёт олиб қочилгани ҳақида ахборот беришга улгурган.
Мальта нашрлари маълумотларига кўра, самолёт Ливиянинг 2011 йили ағдарилган етакчиси Муаммар Қаддафи тарафдорлари томонидан олиб қочилган.
Дастлаб самолёт олиб қочувчилар, агар уларнинг талаблари бажарилса, экипаж аъзоларини ушлаб қолган ҳолда, йўловчиларни қўйиб юборишга рози бўлган эди. Қандай талаблар ҳақида гап бораётганига аниқлик киритилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)