Ливиянинг Afriqiyah Airways авиакомпаниясига тегишли олиб қочилган A320 самолётида бўлган 111 йўловчидан 109 нафар озод этилди.
Аввалроқ самолёт бортида 111 нафар йўловчи ва экипажнинг 7 нафар аъзоси борлиги ҳақида ахборот берилган эди. Тахминларга кўра, самолётда қолган икки нафар йўловчи — самолётни олиб қочган шахслардир.
Мальта бош вазири Жозеф Мускатнинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилишича, самолётни олиб қочган икки киши ва экипажнинг баъзи аъзолари ҳали ҳам самолётда қолмоқда.
Агентликлар самолётни тарк этаётган йўловчилар акс этган фотосуратларни эълон қилди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)