Озгина муддатдан сўнг Ганс Христиан Андерсеннинг севимли қишки эртаги мотивлари асосида яратилган «Қор маликаси» Янги йил оилавий мюзикли ўзининг янги мавсумини бошлайди. Намойишлар 24, 25, 26 декабрь ҳамда 8, 9, 10 январь кунлари «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтади. Мюзиклнинг жорий йилда қайта ишга туширилиши унда иштирок этиб келган юлдузли таркибнинг янада кучайишига олиб келди.
Муҳим янгилик шундан иборатки, шоунинг етакчи бош қаҳрамонларидан бири — меҳрибон эртакчи Сардор Милано томошаларга фақат 25 декабрдан қўшилади, негаки у шу пайтнинг ўзида Россиянинг «Голос» мусиқий лойиҳасида банд. Ўзбекистонлик ёш истеъдодли хонанда жаҳон поп-саҳнаси юлдузли Олимпини забт этишда ҳамда мухлисларини ҳайратланарли даражадаги баланд ва бой диапазонли овози билан ҳайрон қолдиришда давом этмоқда. Қўшиқчи турли мамлакатларда гастролда бўлмоқда, янги альбомлар ёзмоқда, бу орада эса мусобақа шаклидаги ижодий лойиҳаларда иштирок этишга улгуряпти. Яқиндагина Сардор Милано «Голос»нинг ярим финалига ўтди ва, ўзи тан олганидек, ҳаяжон билан танловнинг кейинги турига ўтишга ҳаракат қилмоқда.
Сардор Миланонинг «Голос» вокал танлови ярим финалидаги чиқишини жума куни — 23 декабрда тўғридан-тўғри эфирда кўриш мумкин бўлади. Шу кунларда Сардор Андрей Малоховнинг «Пуст говорят» кўрсатувининг «Голос» лойиҳасининг бешинчи мавсумига бағишланган сонида суратга тушди.
Айтиш керакки, «Қор маликаси» мюзикли қайсидир маънода «Голос» телелойиҳаси билан ўхшаш жиҳатларга эга. Мюзиклнинг янги мавсуми бошланишидан бироз олдин «Қор маликаси» юлдузли таркибини «Голос» лойиҳаси жорий мавсумининг яна бир ёрқин иштирокчиси — маврикийлик хонанда Хенсли Пойнен тўлдирди. У томошабинлар орасида шуҳрат қозониб улгурди. Диққатга сазовор жиҳати, у икки йилдан буён Ўзбекистонда яшайди ва, ўзи ҳикоя қилишича, Тошкентдаги ресторанлардан бирида чиқиш қилади. Илк марта эса «Бразилия» ресторанида қўшиқ айта бошлаган. У мюзиклда «Қирол» ролини ижро этади.
Мюзиклнинг таниқли артистлари қаторига ёш истеъдодли вокалчи, Ўзбекистон фахри, Россиянинг машҳур «Голос. Дети» телелойиҳасининг 2014 йилги мавсумида иштирок этган Шуҳрат Турдихўжаев қўшилди. Мюзиклнинг энг ёш иштирокчиси ҳозир ўзини иккинчи таркибда Қарға ролида синаб кўрмоқда. Бу ролни, шунингдек, Жасур Мирсагатов ижро этмоқда, аммо иш тартибининг тиғизлиги боис у олти кун давомида уч мартадан бўлиб ўтадиган барча томошаларда қатнаша олмайди. Ёшлигига қарамай, 14 ёшли Шуҳрат халқаро танловларда кўпгина ғалаба ва ютуқларга эришган. Улар орасида Витебскдаги «Славянский базар» бор — у 2012 йилда ушбу тадбирда лауреат бўлган. Бунга қўшимча равишда, Успенский номли Республикаси ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи 8-синф ўқувчиси бўлган Шуҳрат саксофонда ажойиб мусиқа ижро этади.
Мюзикл эски таркиби иштирокчиларига келсак, улар шоу-бизнесдаги ютуқлари билан қувонтиришда ва ҳайратга солишда давом этмоқда. Жумладан, Атаман қиз роли ижрочиси, Санкт-Петербургдаги Балтиc Супер Стар халқаро вокал танлови лауреати Сабина Турсунова энди Европани забт этмоқда. Шу йил ҳисобига у Прагадаги Диамонд Воиcе халқаро вокал танловида иккинчи ўринни ҳамда ўша ерда ўтган «Эзгулик туркуми» танлови Гран-присини қўлга киритди.
«Голос»га алоқадор эски таркиб артистларидан истеъдодли хонанда Саида Сайдиева яна саҳнага чиқади. Сюжет бўйича муз юрак соҳибаси бўлмиш гўзал ва улуғвор қаҳрамон ролини ижро этадиган қиз реал ҳаётда ўз қўшиқлари билан мамлакат ёшларига ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам тафт улашишга улгурди. Баҳорда хонанда бошқа машҳур артистлар билан биргаликда «Биз буюк юрт фарзандларимиз» фестивали доирасида бутун мамлакатни кезиб чиқиб, турли шаҳарларда мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари олдида чиқишлар қилди. Бу эса, ўзи тан олишича, унинг ижодига қанот бағишлади. Саида янги куч ва илҳом билан ўзининг илк яккахон альбоми устидаги ишларни давом эттирди. Унинг ичига ёш ижрочининг биринчи муаллифлик композицияси — «Позови» ҳам кириши кутилмоқда. «Звезда по имени Солнсе» иқтидорли болалар танлови ҳам Саидага янги таассуротлар ва тажриба келтирди. Унда хонанда ташкилотчи ва бошловчи сифатида қатнашди. Аммо унинг учун асосий мукофот Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланиши бўлди.
Артистларга илҳом бағишлаётган ушбу қувончли ҳиссиётларни улар саҳнада туриб мухлисларга улашишга, «Қор маликаси» эртак томошасидан унутилмас хотиралар қолдиришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, «Қор маликаси» оилавий мюзикли Ўзбекистонда биринчи кенг кўламли театрлаштирилган мусиқий шоудир. Муаллифлик куйларининг жонли ижро этилиши, ёрқин хореография, ҳашамдор ссенография ва назокатли либослар — бунинг бари томошабинларга чинакам Янги Йил мўъжизаси ва эртак сеҳри ҳисларини бағишлайди.
Томоша учун чипталарни «Истиқлол» санъат саройи кассаларида, шунингдек, «Myticket.uz» сайтида Click, UZCARD, PayMe, УПай, Wой-Wо тўлов тизимлари ёрдамида харид қилиш мумкин. Харид ёки буюртма қилинган чипталарнинг умумий нархи 200 минг сўм ёки ундан ошиқ бўлса, чипталар Тошкент шаҳри ҳудуди бўйича бепул етказиб берилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)