Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилишича, тергов Россия элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши ислом тарғиботчиси Фатхулла Гюленнинг ташкилоти — ФETО билан боғлиқ эканлигини аниқлаган. Бу ҳақда у Анқарадаги матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Бу одам (Мавлуд Мард Олтинтош) ФETО аъзоси бўлган, буни яшириб ўтиришнинг ҳожати йўқ. У туғилиб-ўсган жой ва унинг ҳозирги ҳолати шуни кўрсатмоқда. Шуни очиқ айтиш керакки, бизнинг полиция тузилмаларимиз ичида, худди армиядаги каби ушбу ифлос ташкилотнинг аъзолари ҳалиям бор», — деди у. Эрдўғон «давлат тузилмаларини ФETОдан тозалаш» давом этишини қўшиб қўйди.
Анқара Гюленни Туркияда 15 июлда юз берган давлат тўнтаришига уринишга бевосита алоқадорликда айбламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Анқарадаги Замонавий санъатлар марказида расм кўргазмаси очилиш маросимида Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга суиқасд уюштирилди.
Изоҳ (0)