Япониянинг Тинч океани акваториясидаги Огасавара ороллари яқинида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» Россия Фанлар академияси Геофизика хизматига таяниб.
Сейсмологлар маълумотларига кўра, 21 декабрь куни кечқурун қайд этилган зилзила эпицентрдаги тебранишлар шиддати бўйича «ҳалокатли» деб баҳоланмоқда.
Огасавара ороллари Япония ва Мариана ороллари ўртасида жойлашган 40 дан ортиқ ороллар гуруҳи бўлиб, улар Токионинг бир қисми ҳисобланади.
Изоҳ (0)