Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг виртуал қабулхонаси иш бошлади.
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, тизимдаги корхоналар ҳамда ҳудудий ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари томонидан ер муносабатларини тартибга солиш, геодезия, картография ва кадастр билан боғлиқ ҳал этилмаган масалалар, муаммолар, ариза, шикоят ҳамда таклифлар билан қўмита раиси виртуал қабулхонасига 1097 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш ёки қўмита расмий веб сайтининг ygk.uz бош саҳифаси орқали ёзма мурожаат қилиш мумкин.
Шунингдек, ҳар куни соат 08:00 дан 11:00 гача Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани «Ц» мавзеси, Чўпонота кўчасида жойлашган «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси биносида шахсий қабул амалга оширилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)