Мексиканинг Тультепеке шаҳридаги пиротехника бозорида юз берган кучли портлаш туфайли камида 10 киши ҳалок бўлди. 70 дан ортиқ киши, жумладан, болалар жароҳат олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Миллий авария-қутқарув хизматлари раҳбари Луис Фелипе Пуэнтега кўра, қурбонлар ва ярадорлар сони яна ортиши мумкин.
Қизил Хоч вакиллари ташкилот ҳодиса жойига 30 дан ошиқ тез тиббий ёрдам машиналари ва ўнлаб шифокорларни жўнатганини билдирди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)