Хонанда Райҳон «Намасте» қўшиғига ишланган клипи тақдимотини 19 декабрь куни ўтказди, деб ёзди «Shok.uz».
«Мармарис» ресторанида бўлиб ўтган тақдимотга Рашид Холиқов, Манзура, Зиёда каби қўшиқчилар қаторида, Райҳоннинг оила аъзоларидан синглиси Насиба, кичик жиянчаси ва турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов ташриф буюрди.
Ҳиндистонда суратга олинган клип тақдимотини бошловчи Хуршид Иноғомов олиб борган. Кечанинг кульминацион қисмида Фарҳод Алимов чиқиш қилиб, дўсти Хуршид Иноғомов билан бирга Райҳон учун «Жулия» таронасини куйлаб берган. Бу эса Райҳоннинг чексиз қувончига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)