Берлинда 19 декабрь, душанба куни юз берган теракт оммавий байрам тадбирлари, жумладан, Рождество ярмаркалари ўтказилиши ман этилишига сабаб бўлмаслиги керак. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Томас де Мезьер маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Вазир 20 декабрь, сешанбада мотам рамзи сифатида Берлиндаги барча ярмаркалар бир кунга ёпилганини билдирди. Бироқ федерал ерлардаги вазирлик ходимлари билан телеконференция якунлари бўйича ярмарка ва бошқа оммавий тадбирлар давом этиши кераклиги, улардан воз кечиш, бекор қилиш нотўғри бўлиши ҳақидаги хулосага келинди.
Ҳукумат йиғилишидан сўнг вокзал, аэропорт ва автобус бекатларида хавфсизлик чораларини кучайтиришга қарор қилинди.
Германия пойтахтидаги теракт оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 50 киши жароҳат олди. Яраланган 18 кишининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)