Германиянинг Висбаден шаҳрида (Гессен федерал ери) отишма рўй берди. Номаълум шахс бир кишини ўлдирди, икки кишини яралади, сўнг полициядан қочиб кетди, деб хабар беради TJournal.
Жиноятчини қидиришга вертолёт ва қўшимча полиция отрядлари жалб қилинди.
Дастлабки маълумотга қараганда, жиноятчи кўчадаги киоскда талончилик уюштиришга уринган, аммо қандайдир сабаб билан ўт очган. Яралар оқибатида дўконнинг 59 ёшли эгаси ҳалок бўлди, аёлнинг эри ва жияни шифохонага етказилди.
Изоҳ (0)