Ўз юртига қайтаётган Жанубий африкалик сайёҳ Грейг Беннетайн Малавидаги аэропортга ички кийим ва шиппакларда келди, дея хабар бермоқда The Telegraph.
Сайёҳ Малавидаги Ньяс кўлида уюштирилган сузиш бўйича хайрия акциясида иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, у захира кийимларини ўзи билан олишни унутиб, аэропортга ярим яланғоч тарзда келишга мажбур бўлди.
Бундан ташқари, сузиш акциясида иштирок этган бошқа қатнашчилар Беннетайн ички кийимда аэропортда намоён бўлса, хайрия учун пул ажратишни ваъда қилди.
Аэропортда эркакни полиция ходимлари тўхтатди. Грейг Беннетайн бу ишни хайрия мақсадида амалга ошираётганини таъкидлади, аммо унинг ёнида буни тасдиқловчи ҳужжат йўқ эди. Натижада ҳуқуқ-тартибот ходимлари сайёҳни South African Airways авиакомпаниясининг рейсига киритмади.
Беннетайн полициячилар у билан дўстона муносабатда бўлганини маълум қилди. Шунингдек, сайёҳнинг айтишича, унинг бундай кўриниши аэропортдаги одамларнинг кулгусига ҳам сабаб бўлган.
Ваъда қилинганидек, Грейг Беннетайннинг дўстлари хайрия учун 2,5 минг доллар ажратди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)