Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 16-туридан жой олган 5 та учрашув ўз якунига етган бўлиб, унда асосан етакчи клублар ғалаба қозонганди.
Якшанба оқшомида чемпионлик учун даъвогар «Барселона» ҳам 16-тур доирасида майдонга тушди ва ўз майдонида «Эспаньол»ни йирик ҳисобда таслим қилди.
Мазкур ғалаба Каталония клубини 2-ўринга олиб чиқди. «Барселона» рақобатчиси «Реал»дан 1 та кўп ўйинда майдонга тушгани ҳолда, 3 очко камроқ жамғарган. «Реал» клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида иштирок этгани учун «Валенсия»га қарши 16-тур ўйинини бироз кейинроқ ўтказиб олади.
«Эспаньол»га қарши беллашувдан кейин Луис Суарес ва Лионель Месси урган голлар 12 тага етиб, улар тўпурарлар пойгасида қўшҳоким бўлиб олди. Захирасида битта ўйини бор Криштиану Роналду эса 10 та гол уришга муваффақ бўлган.
Испания Ла Лигаси 16-тур беллашувлари 18 декабрь, якшанба
«Леганес» — «Эйбар» 1:1
Голлар: Мигель Анхель Герреро, 23 (1:0). Бебе, 76 (1:1).Четлатиш: Яго Эррерин, 26 (Л).«Депортиво» — «Осасуна» 2:0
Голлар: Флорин Андоне, 7 (1:0). Райан Бабел, 42 (2:0).«Барселона» — «Эспаньол» 4:1
Голлар: Луис Суарес, 18 (1:0). Луис Суарес, 67 (2:0). Хорди Альба, 68 (3:0). Давид Лопес, 79 (3:1). Лионель Месси, 90 (4:1).19 декабрь, душанба«Атлетик» — «Сельта»
Изоҳ (0)