Хитойнинг Чанчунь шаҳрида шоколаддан ясалган 700 га яқин ҳайкал намойиш этилди. У француз рассоми Николай Попов томонидан тайёрланган, деб ёзади «Корреспондент.net».
Кўргазмада машҳур терракотали армиянинг кичрайтирилган нусхаси, шоколадли буддалар, қўриқчи шер ва Эйфель минорасининг макетини кўриш мумкин. Бундан ташқари, экспонатлар орасида шоколаддан ясалган чойнаклар, мусиқий асбоблар, сумкалар ва пойабзал ҳам бор.
Шоколаддан ҳайкалтарошлик асарларини яратиш учун Поповга 1,5 тоннадан ортиқ маҳсулот керак бўлди.
Изоҳ (0)