Россиянинг Кострома шаҳрида Вологодский вилоятида яшовчи рецидивист ўғри қўлга олинди. У қимматбаҳо ўйин приставкасини ижарага олиб, уни болалар уйига совға қилиб юборган. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Кострома вилояти матбуот хизмати ўғрининг сўзларини келтиришича, у жиноятни билиб туриб содир қилган. Унинг сўзларига қараганда, ўзи ота-онасиз тарбия топганлиги учун болалар уйидаги болаларга замонавий ўйинчоқлар қанчалик етишмаслигини яхши билади.
Ёз фаслида у велосипедни ижарага олиб, Костромадан Ярославлга йўлга чиққан. Йўл-йўлакай велосипед бузилиб қолган ва ўғри уни йўл четида қолдириб кетганди.
У, шунингдек, турли туманлардаги ўғрилик ва фирибгарлик ҳолатлари бўйича гумонланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)