Канада расмийлари ҳайдовчиларга автомобилларни ялаётган лосларга тегинмасликни маслаҳат берди. Бу ҳақда BuzzFeed маълум қилди.
Альберта провинцияси ҳокимияти охирги пайтлар маҳаллий қўриқхоналардан бирида истиқомат қилаётган лосларнинг жасорати ошгани, улар автомобилларга яқинлашиб, машина устидан тузни ялаб олаётганидан огоҳлантирди.
Туз йўлларга яхвонликка қарши курашиш мақсадида тўкилади.
Ҳайдовчиларга жонивор билан қарама-қаршиликка бормаслик, уларни итармаслик ва машинадан тушмаслик тавсия этилди. Катта лось 450 килограмм тош босади, шу боис одам унга бас кела олмайди. Боз устига, агар жонивор хавф сезса, одамга ҳужум қилиши мумкин.
Канадаликларга лослардан камида 30 метр узоқликда туриш тавсия этилди. Уларни қўрқитиш учун овоз сигналини чалиш ёки сигнализацияни ишга тушириш мумкин.
Изоҳ (0)