Наманган вилоятининг Қирғизистон билан чегарадош чекка туманларидан бири — Янгиқўрғонда ФҲДЁ бўлимининг янги биноси қад ростлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бахт уйи «Оташ» хусусий корхонаси қурувчилари томонидан бунёд этилди. 5 ой давомида мазкур объектда 1 миллиард 350 миллион сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.
Очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими М. Маматхонов, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С. Нуриев, вилоят «Нуроний» жамғармаси раиси И. Нажмиддинов, меҳнат фахрийси М. Муродова туман аҳли, хусусан, ёшларни яратилган ушбу имконият билан қутлади.
Шу куни ФҲДЁнинг янги биносида илк никоҳ қайд этилди. Янги оилага йиғилганларнинг олқишлари остида туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)