«Қурилиш санъати» архитектура фототанловига берилган минглаб аризадан фақат 15 нафар финалчи танлаб олинди, деб ёзади TJournal.
Қуйида финалчиларнинг ишлари ва уларнинг суратларга қолдирган изоҳлари билан танишишингиз мумкин.
Микелле Палаццо: Нью-Йоркнинг машҳур осмонўпар биноси — Флетайрон-билдинг қор қоплаган шаҳардан худди улкан кема бурнидек сузиб чиқмоқда
Александр Нестеровский: Ушбу сурат архитектура ва табиат кесишуви тимсолидир
Сенад Тахмаз: Архитектура элементининг ноодатий, минималистик кўриниши
Роман Робрук: Ар-деко услубида қурилган ягона нусхадаги аппаратхона
Барбара Росси: Мен вайронкорликни гавдалантирдим. У трансформация, ҳаракат ва гўзаллик рамзи
Марк Грасси: 2016 йилнинг июнида Ларунг Гарда барчаси ўзгариб кетди. Шарқий-Тибет Ларунг Гари буддистларнинг дунёдаги энг йирик манзилгоҳи эди. Июнь ойида у Хитой ҳукумати томонидан вайрон этилди.
Жина Соден: Мавритания архитектурасининг ажойиб намунаси — буларнинг барчаси итальянча саройда.
Жонатон Уалланд: Ёруғликнинг мавжуд эмаслиги сураткаш урғу бермоқчи бўлган нарсага томошабинлар диққатини тортиш учун қўлланган ҳолат.
Шибасиш Саха: Оилаларини боқиш учун тер тўкиб ишлаётган эркак ва аёллар
Энрике Гименез-Велилла: Ушбу сурат ривожланаётган мамлакатлар қурилишларида ишлаётган барча ишчиларга ўзига хос ҳурмат белгиси
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)