Франциялик рассом Бенедетто Буфалино оддий бетон аралаштирувчи машинани санъат асарига айлантирди, деб хабар бермоқда TJournal.
Ижодкор машинанинг бетон аралаштирувчи овалсимон қисмига ойнали пластиналар ёпиштиш орқали уни улкан дискотека шарига айлантирди.
Бир неча кун давомида янгиланган юк машинаси ва махсус ёритиш мосламаси Лиондаги қурилиш майдончасига ўрнатилган эди. Яратилган санъат асаридан завқ олиш учун кечки пайтлари бетон аралаштирувчи машина мусиқий тароналар остига ишга туширилди.
Қуйида Бенедетто Буфалинонинг бошқа ижоди намуналари билан танишиш мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)