Енгилмас Флойд Мейвезер уни бир неча бор жангга чорлаган Конор Макгрекорнинг устидан кулиш билан чекланибгина қолмай, бу ишни энг яхши давом эттирган кишига 10 минг доллар ваъда қилди, деб ёзди «Корреспондент».
Флойд ўзининг Instagram саҳифасига видеоколлаж жойлаштирган бўлиб, унда Макгрегорнинг Диасдан учралган мағлубияти устидан кулган. Изоҳда эса мазкур видеога ёзилган энг оригинал сарлавҳа учун 10 минг доллар ваъда қилган.
Бокс оламида Мейвезер ва Макгрегорнинг рингга чиқиши бўйича тарғибот ишлари бошлаб юборилган. Карьерасини якунлаган Мейвезер эса бунга бир неча бор рад жавобини берди.
Макгрегор Мейвезерни рингга чорлашдан чарчаётгани йўқ. Бу йўлда у боксчилик лицензиясини ҳам олиб улгурган.
Изоҳ (0)