«Барселона» футбол клуби ҳужумчиси Лионель Месси 2000 йил танишгани Антонелла Рокуццога уйланишга қарор қилди. Бу ҳақда «Чемпионат» Marca нашрига асосланиб хабар берди.
Месси ва Антонелла футболчи «Барселона» клуби билан шартнома имзолаган бир вақтда танишган. Илк учрашув Аргентинанинг Росарио шаҳрида бўлиб ўтганди. Жуфтликнинг никоҳ оқшоми ҳам мана шу шаҳарда ўтади.
29 ёшли футболчи Антонелла билан муносабатларини қонунийлаштиришни 2017 йилга қадар суриб келди. Тўй қиш ёки ёз фазлидаги таътиллардан бирида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 2012 йил Месси Антонелладан ўғил фарзанд кўрган бўлиб, жуфтлик унга Тьяго деб исм берганди. 2015 йилга келиб эса Антонелла Мессига иккинчи бор ўғил фарзанд совға қилди. Унинг исми Матео.
Изоҳ (0)