Японияда давом этаётган футбол бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг биринчи финалчиси Япония чемпиони «Кашима Антлерс» бўлди.
Япон клуби мусобақадаги иштирокини нимчорак финалдан бошлаган бўлиб, аввалига Янги Зеландиянинг «Окленд Сити» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этган, чорак финалда эса Африка чемпиони устидан 2:0 ҳисобида зафар қучганди.
Ярим финал босқичида «Кашима Антлерс»нинг рақиби КОНМЕБОЛ етакчиси — Колумбиянинг «Атлетико «Насьональ» клуби бўлди. Беллашувда кунчиқар юрт футболчилари йирик — 3:0 ҳисобида ғолиб чиқди ва финалга йўлланма олди.
Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Мадриднинг «Реал» клуби 15 декабрь куни КОНКАКАФ етакчиси — Мексиканинг «Америка» клубини синовдан ўтказади.
Маълумот учун, нимчорак финалда енгилганидан сўнг «Окленд Сити» турнирни 7-ўринда якунлаган бўлса, 5-ўрин учун курашда Жанубий Кореянинг «Чонбук Моторс» клуби Африка чемпиони устидан йирик — 4:1 ҳисобида зафар қучганди.
«Кашима Антлерс» клуби эса ўз қитъасида чемпион бўлгани учун эмас, балки мусобақага мезбонлик қилаётган Япониянинг чемпион жамоаси сифатида турнирга қўшилганди.
Клублар мундиали Ярим финал 14 декабрь, чоршанба
Изоҳ (0)