Англиялик 81 ёшли ҳаваскор футболчи Дики Бортвик анча кексайиб қолганига қарамай, футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпти, дея маълум қилмоқда «iSport.ua».
Бортвик 1949 йилдан буён футбол ўйнайди. У доимо ҳужумчи позициясида ўйнамаса-да, фаолияти давомида 400 дан ортиқ гол киритганини таъкидламоқда. Бундан ташқари, Дики Бортвик бирор марта ҳам қўполлик учун майдондан четлатилмаганини маълум қилди.
Сўнгги 40 йил давомида 81 ёшли футболчи Дорсетнинг «Уайк Рейнжерс» фахрийлар жамоасида тўп суриб келаётган эди. Аммо шу йили жамоа тарқалиб кетди, Дики эса клубсиз қолди. Ўшандан буён у бир нечта хайрия ўйинларида иштирок этди.
«Муаммо шундаки, фахрийлар жамоаси сони камайиб бормоқда. Мени икки ҳафтада ҳеч бўлмаса 1 ўйинга чап қанот позициясида ўйнатган жамоа адашмайди», – деди Бортвик The Mirror нашрига берган интервьюсида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)