15 декабрь куни Тошкент ресторанларидан бирида Камила ва Лейли «Се*Танҳо» гуруҳи сифатида бир қўшиқни жонли премьерасини ўтказади. Афсонавий «Сетора» гуруҳи қизлари аста тикланишга қарор қилган кўринади, деб ёзади «Sayyod.com».
Гуруҳ аъзоларидан бири Феруза АҚШга кўчиб кетиб, ўша ерда турмуш қуриб фарзанд кўргач, вақти-вақти билан ўша ердан янги қўшиқларини тақдим этиб келаётган эди. Тошкентга келганида эса учала қиз мухлислар учун ностальгик онларни ҳадя этиб бир ресторанда жонли концерт ҳам тақдим этди.
Ҳозирда гуруҳ таркибидаги Камила яккахон хонанда сифатида ижод қилаётган Лейли билан «Се*Танҳо» гуруҳини қисман бўлса-да, тиклашни режалаштирган кўринади.
«Sayyod.com»нинг қайд этишича, «Сетора» гуруҳи ўз вақтида ўзбек эстрадасида мисли кўрилмаган машҳурликка эришган ва ҳали ҳануз бирорта гуруҳ шу қадар машҳурликка эришмаган.
Изоҳ (0)