Лондоннинг «Челси» клуби аъзоси Сеск Фабрегас йилига 31 миллион евро маош олиш таклифини рад қилди. «ТАСС» хабарига кўра, Хитой клубларидан бири унга шундай таклиф билан чиққанди.
Хабарда Хитойнинг айнан қайси клуби унга шундай таклиф бергани айтилмаган. Фабрегас эса рақобати нисбатан кучлироқ чемпионатда ўйнаш истаги билан таклифни кўриб чиқмаган.Маълумот учун, Хитойнинг «Хебей Чайна Фортун» клуби аргентиналик Эсьекель Лавессини ойига 2,5 миллион евродан тўлаш шарти билан олиб келганди. Бунда футболчининг йиллик маоши 30 миллионни ташкил қилади.
Хитой чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоасига аъзо бўлган Анзур Исмоилов ва Егор Кримец ҳам тўп суради. Ўтган ҳафта сўнггида «Шандонг Луненг» футбол клуби миллий терма жамоа сардори Одил Аҳмедовни ўз сафига қўшиб олиш истагини билдириб, «Краснодар»га 8 миллион евро таклиф қилганди.
Изоҳ (0)