12 декабрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистон бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзоди тақдим этилди. Бу таклиф ЎзЛиДеПдан чиқди.
2. Шавкат Мирзиёев Истанбулдаги теракт муносабати билан Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди. Сўнгги маълумотларга кўра, теракт қурбонлари сони 44 кишига етган.
3. Ўзбекистоннинг асосий Янги йил арчаси Мустақиллик майдонига эмас, «Анҳор-Локомотив» паркига ўрнатилади. Ижтимоий тармоқларда Янги йил арчасини ўрнатиш учун янги жойни ҳозирлаш мақсадида олиб борилаётган қурилиш ишларининг суратлари пайдо бўлди.
4. Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари рўйхати тасдиқланди. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
5. Оксана Чусовитина кетма-кет 7 Олимпиадада иштирок этган гимнастикачи аёл сифатида Гиннеснинг рекордлари китобига расман киритилди. Бу ҳақда спортчи Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.