Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (pdf) билан барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги «Аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга «Барча дорихоналарда бўлиши мажбурий бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати» илова қилинган.