Star Kids International — дунёнинг илғор American school ва British school каби мактабгача таълим муассасаларида бир неча йил давомида тажриба орттирган Гулшан Омонова томонидан ташкил этилган болалар боғчасидир. Боғчада машғулотлар юқори малакали маҳаллий ўқитувчилар томонидан «Болажон» ва халқаро «Монтессори» ўқитиш дастурлари асосида, инглиз ва рус тилларида олиб боради.
Ташкил этилганига оз фурсат бўлганига қарамай, ҳозирда мазкур мактабгача таълим муассасасида 10 хил миллат вакиллари бўлган, 3—7 ёшлардаги 41 нафар шириндан шакар болажонлар тарбия топмоқда. Бундай кўп миллатли муҳит болакайларга осон тил топишиб, тез дўстлашиб кетишни ўргатади, энг муҳими, ёшликдан бошқа маданиятлардаги ўзига хосликни англаб, хорижий тилларни ўрганишга катта қизиқиш уйғотади.
Мазкур боғчада тарбияланувчилар 10—12 кишилик кичик гуруҳларга бўлинган бўлиб, ҳар бир гуруҳга алоҳида икки ўқитувчи масъул ҳисобланади. Машғулотлар қатъий белгиланган, 1 чораклик режа-дастур асосида олиб борилади ва ҳар бир боланинг ўзлаштириш даражаси ота-онасига алоҳида ҳисобот шаклида тақдим этилади.
Star Kids International болаларнинг соғлом ўсиб, ривожланиши учун тўғри рационда овқатланишга ҳам жуда катта эътибор беради. Малакали ошпазлар кунлик талаб этиладиган калориялар мутаносиблигини таъминлаган ҳолда, витаминларга бой 5 маҳал овқат тайёрлаш билан бирга, ҳатто ёш ошпазга пазандалик сирларини ҳам ўргатиб боради.
Боғчада инглиз ва рус тилларини мукаммал ўргатишга йўналтирилган машғулотлардан ташқари, болаларнинг кенг қамровли қизиқишларини инобатга олган ҳолда, санъат, мусиқа, рақс, шахмат ва карате тўгараклари ҳам ташкил этилган. Бундан ташқари, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги ўйинлар, Тошкентнинг диққатга сазовор жойларига уюштириладиган дала сафарлари, қолаверса, ички ишлар ҳодимлари иштирокидаги ёнғин хавфсизлиги ва йўл қоидалари ҳақидаги машғулотлар ҳам боғча таълим дастурининг ажралмас қисмидир.
Боғчамизда, мана, 1 йилдирки ҳар шанба куни инглиз тилини ўрганишни хоҳловчи болалар учун боғча тарбияланувчилари иштирокида маҳсус Story Time кўрсатуви тасвирга олинади ва ҳар ҳафтада 3 маротаба — сешанба, чоршанба ва жума кунлари соат 8:00 да «Болажон» телеканалида эфирга узатилади.
Боғчамизда мавжуд бой моддий-техник база, болаларни севувчи кўп сонли юқори малакали ўқитувчилар ва ходимлар гуруҳи, хорижда синовдан ўтган самарали ўқитиш методларини қўлланилиши туфайли, юқори сифатли таълим-тарбия жараёни яратилган. Ҳозиргача боғчамизда тарбия олган бир неча болакай пойтахтимиздаги имтиҳон асосида ўқишга қабул қиладиган халқаро мактабларга бир йўла 2-синфга қабул қилинган.
Агар сиз ҳам фарзандингиз учун муносиб мактабгача таълим муассасаси қидираётган бўлсангиз, сизни боғчамизга таклиф қиламиз. Келинг, кўринг ва юқори сифатли таълим жараёни таъминланганлигига ишонч ҳосил қилинг.
Star Kids International
- Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 37-уй
- Мўлжал: «Московская пицца» рўпарасида
- Телефон: (+998-71) 215-54-58, (+998-91) 162-81-91, (+998-90) 973-03-77
- Веб-сайт: www.starkids.uz
- Facebook: www.facebook.com/starkidsuz
- Telegram: @StarKidsInternational