UzDigital TV — рақамли телевидение хизматларини кўрсатаётган етакчи провайдерлардан бири ўз қамров ҳудудини кенгайтирмоқда.
2016 йил декабрь ойидан Фарғона водийси бўйлаб рақамли телеешиттириш тармоғи DVB-T2 стандартида миллий ва хорижий телеканаллар синов тариқасида эфирга узатила бошлади. 2017 йил январь ойининг бошига қадар Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида рақамли телеканаллар бепул эфирга узатилади.
Рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш учун телетомошабинлар DVB-T2 стандартида ишлайдиган қурилма (тюнер)га ёки DVB-T2 стандартида ишлайдиган замонавий телевизорга эга бўлишлари керак.
Тасвирнинг юқори тиниқлиги ва овознинг сифати, ҳамда, кўплаб инновацион ва интерактив хизматларнинг мавжудлиги DVB-T2 стандартининг асосий афзаллигидир.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон бозори UzDigital TV рақамли телевидениенинг хизмат кўрсатиш ҳудудини кенгайтиришига қулай шароит яратмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон бозорида истеъмолчилар учун ҳамёнбоп бўлган DVB-T2 стандартида ишлайдиган замонавий телевизорларнинг кўплаб турлари мавжуд.
«Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли телевидениесини ривожлантириш» лойиҳасининг якунига кўра Ўзбекистоннинг барча аҳолиси, шунингдек, узоқ ва чекка ҳудудида истиқомат қилувчилар ҳам сифатли рақамли телевидение хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
UzDigital TV — имкониятларини ривожлантираётган замонавий компания!
Реклама ҳуқуқи асосида