Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қоҳира марказидаги коптлар ибодатхонасида содир этилганга ўхшаш терактлар «Миср жамиятининг мустаҳкам миллий бирдамлигини буза олмайди». Бу ҳақда портлаш жойига келган мамлакат бош вазири Шариф Исмоил маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: AP

Фото: AP

«Тинч фуқаролар ва ибодатхоналарга ҳужум барча динлар қоралайдиган гуноҳ қилмиш. У террорчиликнинг дини йўқ эканлигининг яна бир далили», — таъкидлади бош вазир.

Дунёдаги энг йирик ислом университети — Ал-Азҳар уламолари ҳам терактни қоралади.

Маълумот учун, Мисрдаги коптлар қавмининг умумий сони 15 миллион кишини ташкил этади.

Коптлар ибодатхоналари комплексидаги черковлардан бирида ҳаракатга келтирилган портловчи қурилма кучи тротил эквивалентида 8 дан 12 килограммгача бўлгани билдирилмоқда. Гувоҳларнинг таъкидлашича, бомбани ичкарига аёл киши олиб кирган ва аёллар ҳамда болалар учун мўлжалланган ўтирғичлар ёнида қолдирган. У ибодатхонадан чиққанидан сўнг бомба масофадан ҳаракатга келтирилгани тахмин қилинмоқда. Портлаш тўлқини черковдаги барча ойналарни чилпарчин қилди ва бинога жиддий зарар етказди.

Фото: AP

Фото: AP

Охирги маълумотларга кўра, 26 киши теракт қурбони бўлди.

 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади