Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистон ва Вьетнам тинч атом соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган янги ҳукуматлараро келишувни имзолади. Ҳужжатга Вьетнам миллий ассамблеяси раиси Нгуен Тхи Ким Нганнинг Ню-Деҳлига ташрифи чоғида қўл қўйилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Ҳиндистон Вьетнам фуқаролик ядро тармоғига биринчи ҳукуматлараро келишув имзоланган 1986 йилдан бери ёрдам бериб келади. Бу вақт мобайнида Ханой тадқиқот реакторига эга бўлди, ҳинд мутахассислари маҳаллий олимларнинг МАГАТЕ доирасидаги тренингларида иштирок этди.

Янги келишув вьетнамлик мутахассисларни доимий асосда тайёрлаш, шунингдек, ядро энергетика соҳасида ҳамкорликда тадқиқотлар олиб боришни кўзда тутади.

Маълумот учун, Вьетнам Ҳиндистон атом энергиясидан тинч мақсадда фойдаланиш борасида шартнома тузган 14-давлат бўлди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди