Москванинг ЦСКА жамоаси посбони Игорь Акинфеев Европа Чемпионлар Лигаси тарихида 2 та автогол муаллифи бўлган илк дарвозабонга айланди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
«Тоттенҳэм»га қарши (1:3) ЕЧЛ гуруҳ босқичи сўнгги турида Акинфеев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 2015/16 йилги мавсумда ЦСКА дарвозабони 25 ноябрь куни «Вольфсбург»га қарши ЕЧЛ ўйинида автогол муаллифи бўлганди.
Бундан ташқари, «Тоттенҳэм» билан ўйинда 30 ёшли посбон ЕЧЛ доирасида кетма-кет 39 ўйинда гол ўтказиб юбориб, ушбу кўрсаткич бўйича антирекорд соҳиби саналади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)