Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги имконияти чекланган болалар учун 70-ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабига қарийб 36 минг долларлик ўқув, мусиқа, спорт анжомлари ва турли тиббий жиҳозлар топширилди, деб ёзади ЎзА.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди, Жанубий Кореянинг Siloam Center For The Blind хайрия ташкилоти мутахассислари, вилоят халқ таълими бошқармаси вакиллари, педагог ва ўқувчилар иштирок этди.
Ҳамкорликдаги дастурда яна бир неча ихтисослаштирилган мактабларга дори-дармон, мультивитамин, тиббий анжомлар, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарлари тақдим этилиши режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида мазкур мактаб педагогик жамоасининг малакасини ошириш бўйича бир ҳафталик махсус семинар-тренинг ташкил этилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)